Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “China Overseas Engineering Group Co., Ltd.” компаниясининг Ўрта Осиёдаги бош директори Пенг Таони қабул қилди.
2026-01-15 23:40:00 / Янгиликлар
Учрашувда агротуризмни ривожлантириш, меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш йўналишдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хитой компанияси вакили ўз фаолиятлари, бой тажрибаларидан келиб чиқиб Фарғонада амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳа таклифлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Вилоят раҳбари муҳокама қилинган йўналишлар долзарб аҳамиятга эгалиги, ҳамкорликка ва қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Ишларни аниқ режа асосида тезроқ бошлаш зарурлигини таъкидлади. Истиқболдаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов ҳам иштирок этди.





