Жанубий Кореянинг йирик қурилиш компанияси Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга оширади
2026-01-15 22:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда қурилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Фарғона шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли турар жой мажмуалари, шунингдек, замонавий меҳмонхона лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Ушбу ташаббуслар 2025 йил октябрь ойида вилоят делегациясининг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида эришилган келишувлар асосида амалга оширилади.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда, хусусан, Фарғона вилоятида яратилган қулай инвестициявий муҳит ҳақида атрофлича маълумот берилди.Томонлар келгусида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга ишонч билдирдилар.
Вилоят ҳокими Ўзбекистон-Корея ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичда давом этаётганини қайд этиб, компаниянинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.
Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.


