Фарғонада “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди
2026-01-14 14:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, ушбу сана муносабати билан эрта тонгда Фарғона шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи”да “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Дастлаб Шарқий ҳарбий округ қўшинлари, ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчилари саф тортди. Ҳарбий оркестр садолари остида вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари, нуронийлар ҳамда ёшлар ташкилотлари вакиллари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Маросимда юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида жон фидо қилган қаҳрамон ўғлонлар хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди.
Айни пайтда байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, ҳарбий қисмлар ҳамда таълим муассасаларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.






