“Нефтчи” футбол академияси замонавий қиёфа касб этмоқда
2026-01-13 07:25:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида жойлашган “Нефтчи” футбол академиясида бўлиб, мазкур ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди.

Айни вақтда академия ҳудудида ўқув бинолари, ётоқхона, тиббиёт маркази, шунингдек, сунъий ва табиий майсали футбол майдонлари қурилиши босқичма-босқич якунланмоқда.
Ўрганиш жараёнида вилоят раҳбари академия фаолиятини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаб, барча ишлар сифатли ва пухта бажарилиши лозимлигини қайд этди. Хусусан, 100 ўринли ётоқхона, замонавий спорт иншоотлари, машғулот заллари ҳамда ёш футболчилар учун яратилаётган қулай шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, қурувчи ташкилот вакиллари ҳамда масъулларга қурилиш ишларини жадаллаштириш, замон талаблари асосида жиҳозлаш борасида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.







