Фарғонада меҳнат мигрантлари фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди
2026-01-08 20:25:00 / Янгиликлар
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида “Хориждаги ватандошларимиз оилалари доимий эътиборда” шиори остида хорижий давлатларга юборилган меҳнат мигрантлари фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида меҳнат мигрантлари фарзандлари учун байрам дастурхони ёзилиб, янги йил совғалари топширилди.
Шунингдек, “Мўжизавий янги йил саёҳати” номли саҳналаштирилган театр томошаси намойиш этилди. Болажонларга байрамона кайфият улашилди.









