Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвестор Яо Гуифангни қабул қилди
2025-12-30 20:50:00 / Янгиликлар
Учрашувда Қўқон шаҳрида савдо мажмуаси, бизнес марказ, меҳмонхона ҳамда маиший хизмат кўрсатиш масканлари барпо этиш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда инвесторлар фаолияти учун яратилаётган кенг имкониятлар, жумладан, Фарғона вилоятида шаклланган қулай инвестицион муҳит алоҳида эътироф этилиб, шу жиҳатдан Яо Гуифанг вилоятда муҳим лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиши борлигини маълум қилди.
Янги лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида кўплаб иш ўринлари яратилиши қайд этилди. Шу билан бирга экология мусаффоллигини таъминлаш мақсадида лойиҳа доирасида “яшил ҳудуд”лар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши айтилди.
Вилоят ҳокими лойиҳаларни янада такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдириб, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини, ишларни тезроқ бошлаш зарурлигини таъкидлади.
Ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.




