Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг "Zitong House" компанияси раҳбари Янг Ёнгни қабул қилди
2025-12-30 20:45:00 / Янгиликлар
Учрашувда мазкур компания томонидан вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Компания раҳбари Янг Ёнг қурилиш, туризм, логистика, савдо-саноат каби йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилиб, лойиҳа таклифлари билан таништирди.
Вилоят ҳокими лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, масъуллар бириктирилиб, лойиҳалар бўйича биргаликда ишлашни билдирди.
Аниқ “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, йўналишлар бўйича ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишилди.


