"Мурувват" уйидаги болаларга Президент совғалари топширилди
2025-12-25 14:35:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, бу ердаги болажонлар ва уларнинг тарбиячиларини кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади.
Тадбир давомида болажонларга Президент совғалари — байрамона совға тўпламлари топширилиб, уларга эзгу тилаклар билдирилди. Тарбияланувчиларнинг чиқишлари эса барчага манзур бўлди. Шунингдек, “Мурувват” уйида яратилган шарт-шароитлар, болалар таълим-тарбияси ва соғлиғини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Айни кунларда мазкур муассасада 235 нафар болаларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.
Вилоят раҳбари болажонлар холидан хабар олиб, уларга сиҳат- саломатлик тилади.
Бу каби тадбирлар давлатимиз томонидан ижтимоий муассасаларда тарбияланаётган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бахтли ва фаровон келажагини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг яна бир яққол намунасидир.







