Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги До бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
2025-12-24 12:10:00 / Янгиликлар

Мазкур компания вилоятимиздаги лойиҳага 20 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Янги корхонада ички бозор ва экспорт учун интерактив электрон доскалар (IFPD), электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар, тиббий жиҳозлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилади. Корхона келгуси йилдан фаолият бошлаши режалаштирилган.
Учрашувда компания раҳбари корхонани қурилишига киришилаётганлиги, смета лойиҳалари бўйича маҳаллий ҳамкорлар билан ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, шоурум ва кўргазмалар учун Кореядан маҳсулотлар келтирилганлиги билдирилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хорижий инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, “AHA Co., Ltd” компанияси лойиҳасини амалга оширишда барча зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.
Учрашувда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгиланиб, амалий чора-тадбирлар келишиб олинди.


