Жорий йилда Фарғона вилоятида фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида 49,5 трлн сўмлик 6,5 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
2025-12-23 11:15:00 / Янгиликлар
Жумладан, 871 минг тўнна дон, 324 минг тонна пахта, 2,9 минг тонна пилла, 114 минг тонна шоли, 2,9 млн тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз ва бошқа маҳсулотлар етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишида умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 385 та лойиҳалар ишга туширилди.
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга оширишда 100 млн долларга яқин хорижий молия институтлари маблағлари ўзлаштирилди. Соҳада 123 минг нафар аҳолинигг доимий ва мавсумий ишларда бандлиги таъминланди.




