Қўқонни иқтисодий-ижтимоий ва туризм салоҳиятини ривожлантириш дастурлари муҳокама қилинди
2025-12-13 18:50:00 / Янгиликлар

Бугун ҳам мазкур йўналишларда масъуллар томонидан олиб борилган ишлар ҳолати ўрганилди.
Вилоят ташкилот ва бошқармалари раҳбарлари ҳамда масъуллар томонидан шаҳар туризм концепциясини ишлаб чиқиш жараёнлари, бўш турган бинолар хатловдан ўтказилгани, ушбу объектларда инвесторларни жалб қилиш борасидаги ишлар, камбағалликни қисқартириш, саноат ва инвестиция соҳасидаги лойиҳалар юзасидан ахборотлар берилди.
Амалга ошириладиган янги лойиҳа таклифлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Ҳозирда ушбу объектларда ўз лойиҳалари билан иштирок этиш истагида бўлган ташаббускорлар таклифлари ҳам тингланди.
Шунингдек, шаҳар туризм концепциясини ишлаб чиқиш доирасида 1-ҳудуд йўналиш лойиҳа таклифлари билан танишилди.
Қўқоннинг ўзига хос брендларини яратиш таклифлари билдирилди.
Вилоят раҳбари масъулларга ҳар бир йўналишда лойиҳаларни мукаммал ишлаб чиқиш, ташаббускорларни қўллаб—қувватлаш ҳамда концепцияларни охирига етказиш бўйича тегишли топшириқлар берди.







