Ташаббус ва натижа: Қувасой шаҳар 2-сон спорт мактаби фаолияти кенгайди
2025-12-11 11:55:00 / Янгиликлар

Мазкур муносабат билан спорт мактабида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда спортга қаратилаётган юксак эътибор, ёшларимизнинг турли спорт турлари бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатларида юксак натижаларга эришиб, Ватанимиз байроғини халқаро майдонларда баланд кўтараётганликлари фахр ва ифтихор билан тилга олинди. Шунингдек, қувасойлик спортчи ёшларнинг ҳам нуфузли мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллаб келаётгани алоҳида эътироф этилди.
Рамзий лента қирқилиб, спорт мактабидаги яратилган шароитлар билан танишилди.
Ушбу лойиҳалар спорт мактаби инфратузилмасини яхшилаш, машғулотлар самарадорлигини ошириш ва оммавий спортни ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, бу каби шароитлар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, келгусида халқаро майдонларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қиладиган чемпионлар етишиб чиқишига мустаҳкам замин яратади.







