Фарғонада “Давлат сиёсати ва бошқарувида замонавий технологиялар: назария ва амалиёт” йўналишида қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди
2025-12-10 18:55:00 / Янгиликлар

Ўқув курсининг очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов иштирок этиб, мазкур малака ошириш курси барча иштирокчилар учун назарий ва амалий жиҳатдан янги билим ва кўникмаларни шакллантириш борасида фойдали ва самарали бўлишига, бу жараёнда олинган билим ва амалиётлар келгусидаги фаолиятларида муваффақиятли қарорлар қабул қилиш, ташаббускорликни намоён этиш ва жамоада янгича ишлаш муҳитини яратишда кўмак беришига ишонч билдирди.
Мазкур 24 соатлик ўқув курси давомида тингловчиларга музокаралар олиб бориш, вақтни самарали бошқариш, сунъий интеллект соҳасидаги инновациялар, дунёнинг мафкуравий манзараси ва жамиятни маънавий таҳдидлардан асраш, ташкилотда иш ҳужжатларини юритиш, медиаменежмент ва раҳбарнинг маънавий қиёфаси, лидерлик, давлат хизматида протокол ва этикет қоидалари каби мавзуларида маърузалар қилинади ва машғулотлар олиб борилади.
Малака ошириш курси 12 декабрь кунига қадар давом этади.




