“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
2025-12-09 20:25:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда тинчлик, ҳамжиҳатликни асраш, миллий тотувлик, конфессиялараро бағрикенглик йўналишида самарали меҳнат қилаётган фидойи инсонларни эътироф этиш мақсадида бир гуруҳ юртдошларимиз “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида 5 нафар вилоятимиз вакиллари ҳам бор.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда мазкур кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров юртимиз равнақи ва маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизга муваффақиятлар тилаб, кўкрак нишонларини эгаларига топширди.






