Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Қўқон–1912” футбол жамоасининг фан-клуби етакчи аъзолари билан учрашди
2025-12-06 22:15:00 / Янгиликлар
Учрашувда ишқибозларга жамоанинг Суперлигадаги иштироки ҳамда келгусидаги режалари юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Вилоят ҳокими футбол аввало мухлислар учун эканини таъкидлаб, бу борада фан-клуб аъзоларининг қўллаб-қувватлаши жамоа учун ғоят муҳим эканини қайд этди. “Қўқон–1912” жамоаси олдида янги мавсумда масъулиятли ва залворли ўйинлар тургани, фан-клуб фаоллигини янада ошириш, мухлислар сафини кенгайтириш зарурлиги билдирилди.
Қўқон университети фан-клубини ҳомийликка олиш бўйича ташаббус билдирди.
Шунингдек, фан-клуб етакчи аъзолари раҳбарият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, зарур шароитлар яратилиши маълум қилинди.
Учрашув давомида фан-клуб аъзоларининг таклиф ва ташаббуслари тингланди.






