Қўқон шаҳрида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Jiangsu Tonke Real Estate Co., Ltd” компанияси президенти Ян Бо ва унинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.
2025-12-05 17:45:00 / Янгиликлар
Учрашувда вилоятимизда қурилиш соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланаётгани алоҳида таъкидланди.
Вилоят раҳбари билан учрашувда компания вакиллари Фарғонада қурилиш йўналишидаги лойиҳаларга катта қизиқиш билдирдилар ва сармоя киритиш ниятида эканликларини таъкидладилар.
Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари Фарғонада кўп қаватли, энг замонавий ҳамда барча қулай шарт-шароитларга эга бўлган мажмуалар қурилиши зарурлигини қайд этди. Фарғона шаҳридаги Экошаҳар билан танишиш ва бу ердаги ўз лойиҳаларини амалга ошириш таклиф қилинди.
Ишларни тизимли олиб бориш ва аниқ лойиҳа ва режа асосида жараёнларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги ишлар келишиб олинди.


