Шўрсув саноат зонасида чанг-газ ушлаш қурилмаси ўрнатмаган ҳолда ишлаётган 30 дан зиёд корхоналар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди
2025-12-04 20:25:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳудудда 33 та гипс ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларга “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан фаолият олиб бориш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилган. Ҳозирги кунда барча гипс ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтатилган. Корхоналарга ишлаб чиқариш фаолиятларини бошлаши учун чанг-газ ушлаш қурилмаларини янги замонавий самарадорлиги юқори бўлган қурилмалар билан жиҳозлаши ва тегишли тартибда лаборатория текширувидан ўтказиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.
Шу куни ишчи гуруҳ томонидан махсус техника ва куч воситалари жалб этилиб кўплаб корхоналар ҳудуди ва саноат зонаси йўлларида чанг кўтарилишига қарши сув сепиш тадбирлари амалга оширилди.
Ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш, экологик вазиятни юмшатиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги комплекс чора-тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.





