Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров билан учрашди
2025-12-04 11:35:00 / Янгиликлар
Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 26-йиғилиши доирасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров билан учрашди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Бошқирдистон Республикаси ўртасида кўплаб соҳаларда ҳудудлараро кенг кўламли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродалари ва эзгу ташаббуслари билан икки давлат ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалар тобора кучайиб бораётгани, Фарғона ва Бошқирдистон ўртасида ҳам ўзаро савдо айланмаси ҳажми салмоқли ўсиб бораётгани учрашув давомида алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунида икки ҳудуд ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлараро биродарлашган алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан шартнома имзоланди.



