Фарғона шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
2025-12-03 15:40:00 / Янгиликлар
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Жасмин” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирга вилоятимизда яшовчи Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Афғончилар уюшмаси, Чернобилчилар уюшмаси аъзолари, мурувват уйи ҳамда махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари таклиф этилди.

Унда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Бурҳонжон Қўлдошев Президентимизнинг имконияти чекланган шахсларга кўрсатаётган эътибори, ғамхўрлиги ҳамда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Айниқса, буни доимо хис этиб турган ногиронлиги бор юртдошларимизнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги, улар тайёрлаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари эса харидорлар томонидан юқори баҳоланаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга байрам совғалари топширилди.
Вилоятимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.







