Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида Президент Олимпиадаси ўйинлари қизғин давом этмоқда
2025-12-02 16:35:00 / Янгиликлар

Бокс спорт туридан: Шаҳнозабону Имомалиева, Рухшонабону Ахадова олтин медал, Қумринисо Муҳаммадова, Иброҳимжон Каримов, Моҳларойим Набиева, Ҳожиакбар Бобораҳимов, Муштарийбону Рустамова, Оллоёрхўжа Анваров, Маҳмуджон Муҳсиновлар эса бронза медали билан тақдирланди.
Юнон-рум кураши туридан: Олтин медал билан Фахрикамол Комилжонов, Диёрбек Матхолиқов, бронза медалига Беҳрузбек Валиев, Қодиржон Фозилов эга чиқди.
Енгил атлетика туридан: Шодиёна Раҳмонова олтин, Сардорбек Маъмуржонов, Қобилжон Раҳматовлар бронза медалига муносиб кўрилди.
Таеквондо (WTF) туридан: Моҳидил Ўктамжонова олтин, Шерхон Бахтиёров, Азизбек Муродов ва Муштарийбону Баҳодирова, Шерозбек Дадабоев, Жавохирхон Хидоятов, Мубина Акбаралиева, Фаррухбек Иброҳимовлар бронза медали билан тақдирланди.
Оғир атлетика туридан Мунисахон Абдураимова кумуш медал соҳибаси бўлди. Эркин кураш туридан Озодбек Алижонов эса 3-ўринни эгаллаб, бронзани медалини қўлга киритди.









