Исломбек Исмоилов “Нефтчи” ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди
2025-12-02 11:25:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган U-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
“Нефтчи” жамоасининг чемпион сифатида келгуси мавсумдаги асосий вазифалари —
🏆 чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш,
🌏 Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш,
💪 жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш.
Исломбек Исмоиловга жамоамизни бошқаришдек шарафли ва масъулиятли вазифада улкан зафарлар тилаймиз. У билан бирга “Нефтчи” янги мақсадлар, янги ғалабалар ва янги тарих сари йўлга чиқмоқда.
Ҳуш келибсиз, Исломбек Исмоилов!
Биз биргаликда кучмиз! "Нефтчи" - фахримиз ва ғуруримиз!


