Тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
2025-11-29 18:55:00 / Янгиликлар

Юзма юз мулоқотда 40 дан зиёд тадбиркорнинг истиқболли лойиҳалари билан танишилди, таклиф ва масалалари эшитилиб, уларни ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.
"Қўқон" технопарки ҳудудида амалга ошириш кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда тадбиркорлар қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қуруқ меваларни қайта ишлаш, газаблок ишлаб чиқариш, заргарлик савдо мажмуасини қуриш ишларини жадаллаштириш, банк кредити олиш, электр ва газ таъминоти, ишлаб чиқариш учун жой олиш билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар қилдилар. Уларнинг ҳар бири тегишли масъул раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилди.
"Болалар ва аёллар кийимларини экспорт қилиш билан шуғулланамиз. Ҳозирда биз 100 га яқин ишчиларни иш билан таъминлаганмиз. Вилоят раҳбарига ҳозирда ишимизни кенгайтириш мақсадида яна ер сўраб мурожаат қилдик ва бу ижобий ҳал этиладиган бўлди. Янги лойиҳага кўра яна 200 та иш ўрни яратиш ниятимиз бор", - деди тадбиркор Муҳиддин Тиллабоев.
Учрашувда “Қўқон” технопаркига истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тадбиркорларни таклиф ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.







