“Қўқон-1912” жамоаси совриндорлар сафида бўлиш учун курашади
2025-11-29 16:50:00 / Янгиликлар

Ушбу баҳс олдидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Қўқон шаҳрида жамоа мураббийлари ва футболчилари билан учрашди.
Жамоанинг жорий мавсумдаги Ўзбекистон Суперлигасидаги иштироки, қайд этаётган натижалари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Бош мураббий Баҳром Ҳайдаров қўл остида чиройли ва муваффаққиятли ўйин кўрсатаётган жамоа сўнгги турларни кўтаринки руҳда ўтказгани таъкидланди. Эртага сўнги тур доирасида "Суғдиёна" билан кечадиган баҳсда жамоа ғалаба қозонишига ишонч билдирилди.
Вилоят раҳбари Фарғонани Ўзбекистонни футбол пойтахтига айлантириш мақсади қўйилгани, шунга мос тарзда “Қўқон-1912” жамоасини совриндорлар қаторига олиб чиқиш, Ўзбекистон кубогини Қўқонга олиб келиш каби катта ниятлар борлигини таъкидлади.
Бу жараёнларда жамоа пухта тайёргарлик олиб бориши, меҳнат қилиши, шундагина ҳар қандай эзгу мақсадга эришиш мумкинлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари,
Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги энг биринчи ташкил этилган футбол жамоаси сифатида ҳам ҳамжиҳатликда, биргаликда ишончли ғалабаларни қўлга киритиш зарурлиги қайд этилди.
Энг муҳими жамоа учун барча шароитлар яратилиши ва муносиб қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.
Учрашувда келгусидаги чора-тадбирлар келишиб олинди ва вилоят раҳбари жамоага яна бир бор омад тилади.









