Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Қўқон шаҳрида бўлиб, аввалги ўрганишлари давомида берилган топшириқлар ижроси билан танишди
2025-11-29 16:20:00 / Янгиликлар

Массивда жами 84 та кўп қаватли уй-жой биноси (6 338 хонадон) қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, бизнес маркази, умумтаълим мактаби, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар марказ, институт биноси, автотураргоҳ ва сайилгоҳ барпо этилиши кўзда тутилган.
Қурилиш жараёнлари икки босқичда амалга оширилмоқда. Ҳозирда 1-босқич доирасида қурилиши белгиланган 56 та, умумий 4 394 хонадонли уй-жойларда асосий ишлар якунланган бўлиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимига массивда барпо этилаётган инфратузилма, аҳоли учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, яшил боғлар, дам олиш ҳудудлари, болалар майдончалари ва замонавий йўлаклар бўйича маълумот берилди. Масъуллар ва қурувчилар иштирокида қурилиш жараёни муҳокама қилинди.
Қурилиш билан бир вақтда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Олдинда турган вазифалар келишиб олинди.








