Инвестициявий жозибадорлик ва барқарорликни таъминлашда коррупциясиз муҳит яратиш жуда ҳам муҳимдир
2025-11-28 12:15:00 / Янгиликлар

Унда тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг амалиётдаги натижаси ва комплекс зиммасига юкланган масъулият, очиқлик, шаффофлик ва ҳалоллик сиёсати ҳақида жамоатчиликка маълумот берилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари комплекси коррупцияга қарши курашиш борасида энг юқори даражада масъулиятга эга тузилмалардан бири эканлиги, айнан комплекс ходимлари чет эллик инвесторлар ва импортёрлар билан энг биринчи учрашувчи, уларда мамлакат ҳақидаги дастлабки таассуротни шакллантирувчи ваколатли вакиллар бўлиши, шу жиҳатдан коррупциядан холи муҳитни таъминлаш ва инвесторлар учун очиқ, қонуний, ишончли шароит яратиш комплекснинг стратегик вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тизимда коррупцияга олиб борувчи омиллар йўқлиги сабаб ўтган 9 ой давомида Фарғонада 500 га яқин лойиҳада хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Шундан 140 таси 2024 йилнинг давомида чел эл сармоялари асосида янги очилган корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Бу дегани 140 нафар янги инвестор комплексда коррупцион ҳолатлар кузатилмагани сабабли ўз маблағларини вилоятимизга ишонч билан киритган.
Бундан ташқари, тизимда ишга туширилаётган “Тез ёрдам” боти ҳақида ҳам маълуот берилди. Ушбу ботнинг қулайлиги шундаки, тадбиркор, экспортёр ёки хорижий инвестор ўз муаммосини бот орқали маълум қилади ва ушбу масала тўғридан-тўғри назоратга олиниб, ечим топиши осонлашади.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга ҳоким ўринбосари ва соҳа мутасаддилари томонидан асослантирилган жавоблар қайтарилди.









