“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
2025-11-27 20:05:00 / Янгиликлар

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар “Маромийлик” лойиҳасининг бугунги кундаги аҳамияти борасида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида эълон қилинган долзарб 90 кунлик ва “Маромийлик” лойиҳаси доирасидаги тадбир иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда йўналиш семинар-тренингларда қатнашишди.
Ушбу семинар-тренинглар 13 декабрга қадар мамалакатимизнинг турли ҳудудларида давом этади.
Мазкур лойиҳа жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, исрофнинг олдини олиш ва миллий қадриятларга асосланган меъёрий ҳаёт тарзини қарор топтиришга хизмат қилади.









