“Шаҳристон Қубоси” археологик ёдгорлиги туристлар учун қадрли масканга айлантирилади
2025-11-25 09:35:00 / Янгиликлар

Унда Қува тумани марказида жойлашган буюк аждодимиз Аҳмад ал–Фарғоний номи билан боғлиқ “Шаҳристон Қубоси” археология ёдгорлигида осмон остида музей ташкил этиш ва туристларни жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Бу манзил нафақат қуваликлар учун севимли маскан ҳисобланади, балки юртимизнинг турли ҳудудлари ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюрувчи сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Вилоят раҳбари айни жиҳатлар ҳақида тўхталиб, бу ерга келувчи туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга бой тарихимиз ҳақида кенгроқ маълумот тақдим этиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, ривожланган ва илғор давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилишини маълум қилди.
Учрашув давомида олимлар фикрлари эшитилди ва ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси келишиб олинди.



