Вилоятимизда илк маротаба Киберхавфсизлик мусобақаси ташкил этилди
2025-11-15 19:50:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида давлат идоралари ва ташкилотлари ходимлари учун махсус семинар-тренинг ҳам ташкил этилди. Ушбу семинарда улар кибер таҳдидлардан ҳимоя қилиш, маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва электрон хизматларни самарали ташкил этиш каби масалаларда билимларини кенгайтирдилар.
“CTF-Kiberklub Farg’ona” танловида эса ёшлар замонавий технологиялар ва интернет хавфсизлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини намойиш этишди. Унда 300 нафарга яқин иштирокчилар ичидан сараланганлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Иштирокчилар рақамли мисоллар, тест саволлари ва амалиёт асосидаги вазифаларни бажардилар.
Якунда Анваржон Солижонов 1-ўринни, Муҳаммаддиёр Ҳабибуллаев 2-ўринни, Шоҳрух Муҳаммаджонов 3-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Рухшона Эргашева ҳамда Муҳаммадрасул Зоҳиджонов энг ёш иштирокчи номинациясида ғолиб бўлишди.
Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларга вилоят ҳокимининг диплом, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.









