Фарғона шаҳридаги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
2025-11-14 13:35:00 / Янгиликлар

Танловнинг ҳудудий босқичида ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган 1063 нафар иқтидорли хотин-қизлар иштирок этгани маълум қилинди. Таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти йўналишларида ўз ютуқларини кўрсатган бу иштирокчилардан 151 нафари вилоят босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун белгиланган 8 та йўналиш бўйича ғолиблик учун беллашувлар давом этиши тадбирда қайд этилди.
Шундан сўнг танлов синовлари бошланиб, иштирокчиларнинг ҳар бир йўналишдаги кўрсаткичлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли ва холис тарзда баҳолашга киришилди.
Белгиланган тартибга кўра, якунда танлов комиссияси аъзолари Республика комиссиясига энг муносиб 25 нафар номзодни тавсия этадилар.









