КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН КАСБ-ҲУНАР ТАъЛИМИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК КЕНГАЯДИ
2024-11-25 19:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Вон До Ён билан учрашди.
Учрашувда Корея таълим стандартлари асосида ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларга касб-ҳунар ўргатиш ҳамда Корея Республикасида ишга жойлаштириш, икки мамлакатнинг бандлик соҳасида келгусидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш борасида музокаралар бўлиб ўтди.
Жанубий Корея хусусий компанияларининг Ўзбекистон меҳнат бозорига талаби ошиб бораётгани, чет элда ишлаш истагидаги фуқароларга мамлакатимизнинг ўзида касб-ҳунар ўргатиш бўйича Кореянинг йирик саноат корхоналари сармоя киритишга интилаётгани борасида тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида, вазир Б. Зоҳидов мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш соҳасида жадал олиб борилаётган ислоҳотларда аҳолининг бандлиги муҳим масала эканлигини таъкидлади.