Ҳурматли фуқаролар!
2024-11-21 14:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни тезкор қабул қилиш учун махсус бот ишга туширилганлигини эслатамиз!
Агар сиз соҳада қонунбузарликлар ёки коррупциявий хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, @anticorruption_mepr_bot орқали бизга хабар беринг.
❗️Мурожаатингиз ўз вақтида кўриб чиқилиши ва шахсингиз сир тутилишини кафолатлаймиз.
Бундан ташқари, коррупциявий хабарларни қабул қилиш учун қуйидаги ишонч телефонига (иш кунларида 9-00 дан 18-00 гача) қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
