Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!
2023-12-07 12:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун ,7 -декабр кун Пойтахтимиздаги “Ишга марҳамат” мономарказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган “Конституция келажагимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
“Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг тузилмалари вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда таниқли ижодкорлар иштирок этди.
Байрам муносабати билан иш фаолиятида кўрсатган фидойи хизматлари, жамоадаги намунали хулқи ва интизоми учун бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.
Энг аввало, янгиланган Конституциямиз 128 моддадан 155 моддага оширилиб, мутлақо такомиллаштирилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.
Сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларнинг мустаҳкамланишида Конституциянинг ўрни ва роли катта эканлиги таъкидланди.
Тақдимот материали орқали “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ҳамда аҳамияти, Бош Қонунимиз асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги очиб берилди.









