"Камбағалликни аниқлаш ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича иқтисодиётнинг ўзгаришига қараб, янги ёндашувлар жорий этилади", - Камбағаликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов.
2024-10-21 10:50:00 / Вазирлик янгиликлари
Бу ҳақда вазир «Ижтимоий хизматларнинг камбағалликни қисқартиришдаги ўрни: Барқарор ривожланиш сари йўл» мавзусидаги халқаро давра суҳбатидаги марузасида айтиб ўтди.
Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблашнинг амалдаги усулида камбағал аҳолининг турмушида пул билан акс этмайдиган кўрсаткичлари тўлиқ инобатга олинмайди.
Шундан келиб чиқиб, 2025 йилда кўп ўлчовли камбағалликни аниқлаш мезонининг янги тизими жорий этилади.
Бунда, камбағаллик фақатгина даромад ёки истеъмол билан белгиланмайди, балки, таълим, тиббий хизмат ва фуқароларнинг бошқа кундалик ҳаётига таъсир қиладиган мезонлар қамраб олинади.