"Парвариш иқтисодиёти" бўйича халқаро тренинг ўтказилмоқда
2026-11-02 18:30:00 / Вазирлик янгиликлари
2–4 ноябрь кунлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда БМТнинг Аёллар ташкилоти (UN Women) ҳамкорлигида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари учун "Парвариш иқтисодиёти" мавзусида ўқув тренинги ташкил этилмоқда.
Халқаро экспертлар иштирокидаги тренинг доирасида уй хўжалиги ва парвариш ишларининг иқтисодиётдаги ўрни, гендер тенглигини таъминлаш, ижтимоий меъёрларнинг таъсири, парвариш хизматлари инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, ушбу йўналишдаги қонунчилик ва меҳнат бозори сиёсати масалалари муҳокама қилинмоқда.
Машғулотлар халқаро тажриба ва амалий ёндашувлар асосида олиб борилиб, парвариш иқтисодиётини ривожлантириш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда инклюзив иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш бўйича иштирокчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
