Иш берувчининг бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасидаги мажбуриятлари нималардан иборат?
2026-10-28 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчининг бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасида қуйидаги мажбуриятлари мавжуд:
🔹Ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиш (МК 166-модда);
🔹Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўймаслик (МК 119-модда);
🔹Белгиланган квоталар асосида шахсларни ишга жойлаштириш (МК 99-модда);
🔹Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ходимни олдиндан огоҳлантириш (МК 165-модда);
🔹Ходимнинг иш ўрнини бошқа ишга ўтказиш орқали сақлаб қолиш чорасини кўриш (МК 144-модда);
🔹Алоҳида ҳолларда ишдан бўшатилган ходимларга ишга жойлашгунча ўртача ойлик иш ҳақини сақлаш (МК 100-модда);
🔹Таклиф этилган шахсларга қонунчиликда белгиланган кафолатларни тақдим этиш (МК 101-модда);
🔹102-модда асосида алоҳида асосларга кўра ишдан бўшатилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш чораларини кўриш;
🔹Жамоа шартномаси ёки келишувларга мувофиқ қўшимча кафолатлар тақдим этиш.
Шунингдек, иш берувчи бандлик ва ишга жойлаштириш бўйича қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.
