“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади
2024-10-07 10:15:00 / Вазирлик янгиликлари
Марказларда:
▪️2025 йил 1 январдан иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар йўлга қўйилади;
▪️2025 йил 1 мартдан бошлаб амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажриба жорий этилади;
▪️2025 йил 1 майдан бошлаб халқаро тан олинган таълим дастурлари жорий этилади;
▪️2026 йил 1 январга қадар касбий кўникмалар марказларини халқаро баҳолаш ташкилотларининг аккредитациясидан ўтказиш орқали уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар (малака паспортлари) берилади;
▪️2026 йил 1 июлга қадар малакали хорижий ташкилотни жалб қилган ҳолда халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи марказ ташкил этилади ва ушбу марказда хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификатини бериш йўлга қўйилади.
