Ҳомиладор аёллар ва оналарнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланади
2026-10-08 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
🔹Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги сабабли ишга қабул қилмаслик, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш қатъиян тақиқланади.
🔹Иш берувчи рад этиш сабабларини ёзма равишда 3 кун ичида тақдим этиши шарт. Шунингдек, аёлларни оғир ёки ноқулай меҳнат шароитларига жалб этиш чекланади.
🔹Ҳомиладор аёллар тиббий хулоса асосида енгилроқ ишга ўтказилади ёки иш нормаси камайтирилади, бу даврда уларнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
