БАНДЛИК ВА ИНСОН КАПИТАЛИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
2026-10-02 19:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Хива шаҳрида Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форуми бўлиб ўтди. Унда саноат кооперацияси, қўшма инвестициялар ва меҳнат салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Асосий мақсад — икки давлат ҳамкорлигини янги иш ўринлари, аҳоли даромадлари ва инсон капитали ривожига хизмат қиладиган амалий лойиҳалар билан бойитиш.
Ялпи мажлисда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Ўзбекистонда бандликни кенгайтириш, даромадларни ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича ёндашувларни тақдим этди.
Форумда меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш ва ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Икки вазирлик ўртасида имзоланган ушбу меморандум меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, соҳани рақамлаштириш ҳамда касбий малака стандартларини ривожлантиришга қаратилган.
