Китоб ўқиб, пул топиш мумкин
2026-10-03 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Китоб ўқиб, пул топиш мумкин. Лекин битта шарти бор...
Китобни ўқиб тугатиш натижа эмас. Натижа — ундаги бир фикрни реал имкониятга айлантириш.
Дам олиш кунларида буни синаб кўринг:
1 та китоб танланг
20 дақиқа вақт ажратинг
1 та фойдали ғоя топинг
Кейин ўзингиздан сўранг:
"Бу ғояни қандай қилиб пулга, тежамкорликка ёки янги даромадга айлантириш мумкин?"
Масалан:
🔷янги кўникма - хизмат кўрсатиш;
🔷сотув бўйича билим - кўпроқ мижоз;
🔷вақтни тежаш - қўшимча ишга вақт.
Формула жуда оддий:
1 китоб - 1 ғоя - 1 ҳаракат - 1 имконият.
Молиявий эркинликка етакловчи - ТОП 5 китоб.
