Жаҳон банки тадқиқоти натижалари Хоразмда муҳокама қилинмоқда
2026-09-24 11:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Жаҳон банкининг "Ўзбекистонда камбағаллик ва тенгликни баҳолаш: Фаровонликка эришиш ва барча учун имкониятларни кенгайтириш сари" номли тадқиқоти натижаларига бағишланган халқаро тадбир бугун Хоразм вилоятида давом этмоқда.
Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш ҳамда ҳудудларда янги иқтисодий имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Шу нуқтаи назардан, Жаҳон банки тадқиқоти натижаларининг Хоразмда муҳокама қилиниши ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, мавжуд имкониятларни баҳолаш ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни халқаро тажриба асосида белгилашда муҳим аҳамият касб этади.




