Skillsparkuz сиз учун янги имкониятларни тақдим этади!
2026-09-26 12:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Янги касб ўрганишни истайсизми?
Эндиликда YouTube'даги Skillsparkuz саҳифаси орқали талаб юқори бўлган бир қатор касблар бўйича бепул видеодарсларни томоша қилишингиз мумкин.
Видеодарслар тажрибали ва соҳада танилган мутахассислар иштирокида тайёрланган бўлиб, қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
— визажист-косметолог;
— фотография;
— эркаклар сартарошлиги;
— официантлик;
— интерьер дизайни.
Дарсларда касбнинг асосий кўникмалари, амалий тавсиялар ҳамда иш жараёнида зарур бўладиган профессионал ёндашувлар содда ва тушунарли тарзда ёритилган.
Видеодарсларни томоша қилиш: https://youtube.com/@skillsparkuz
Instagram: @skillsparks_uz
Янги билим олинг, амалий кўникмаларингизни ривожлантиринг ва замонавий касбларни Skillsparkuz билан ўрганинг!
