15 ёшга тўлмаган болалар ишлаши мумкинми?
2026-09-29 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Меҳнат кодекси ва "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунга кўра, 15 ёшга тўлмаган болаларни доимий ёки оғир ишларга жалб этиш тақиқланади!
Ишга қабул қилиш ёши — 16 ёш.
15 ёшга тўлмаган шахслар ота-она (ёки васий) розилигига кўра, соғлиғига ва ўқишига зарар етказмайдиган ушбу рўйхатдаги енгил ишларда ишлаши мумкин.
Масалан:
Спорт, маданият ва санъат: театр, кино, концерт, мода ёки реклама лойиҳаларида;
Ахборот ва ижодий фаолият: расм чизиш, дизайн, рақамли контент яратиш, болалар блоги, танлов ва ижодий лойиҳаларда.
Иш вақти чекловлари:
- 15–16 ёшда — ҳафтасига 24 соатгача;
- Агар бола ўқиётган бўлса — ҳафтасига 12 соатгача.
Иш фақат дарсдан кейин ёки таътил пайтида амалга оширилиши лозим.
