ЖАҲОН БАНКИ ТАҚДИМОТИ ХОРАЗМДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-09-24 15:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Жаҳон банкининг "Ўзбекистонда камбағаллик ва тенгликни баҳолаш: Фаровонликка эришиш ва барча учун имкониятларни кенгайтириш сари" номли ҳисоботи тақдимоти бугун Хоразм вилоятида давом эттирилмоқда.
Тадбирда Жаҳон банки экспертлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари, маҳалла тизими, хусусий сектор ва ҳудудий ОАВлар иштирокида камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро тадқиқот хулосалари, ҳудудларда амалга оширилаётган амалий ишлар билан уйғун ҳолда муҳокама қилинмоқда.
Хусусан, Хоразм вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларни барқарор даромад манбаларига олиб чиқиш, "Ижтимоий реестр"даги оилалар билан манзилли ишлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ҳудудий тажрибага алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, мулоқот давомида Жаҳон банки тадқиқотининг асосий натижалари, мавжуд чақириқлар ва келгусида камбағалликни янада қисқартириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Тадбирнинг иккинчи қисмида халқаро экспертлар иштирокида ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар ва аҳолининг даромадини оширишга қаратилган амалий тажрибалар билан яқиндан танишиш режалаштирилган.
