ВАУЧЕР ТИЗИМИ ОРҚАЛИ КАСБ ВА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ ИМКОНИЯТИ
2026-09-25 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Бугунги кунда фуқароларнинг замонавий касб ва хорижий тилларни ўрганишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ваучер тизими амал қилмоқда.
Кимлар ваучер олиши мумкин?
- ишсиз фуқаролар;
- ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари;
- расмий даромад манбаига эга бўлмаган фуқаролар.
Ваучер олиш учун қаерга мурожаат қилинади?
- туман ёки шаҳар бандлик бўлимларига;
- МФЙдаги ҳоким ёрдамчиларига;
- ecosys.mehnat.uz платформаси орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин.
Ваучер тизимида иштирок этувчи таълим ташкилотларининг электрон реестри шакллантирилган. Фуқароларга касб ёки хорижий тилни ўрганиш учун ваучердан бир мартали фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Таълим сифати қандай назорат қилинади?
Ўқув жараёнида таълим сифати ва тингловчиларнинг давомати CRM дастури орқали автоматик назорат қилинади. Шунингдек, ўқув курсларини тамомлаган фуқароларнинг кейинги ишга жойлашиш натижаларини мониторинг қилиш механизми жорий этилган.
Ўқув курслари якунида ecosys.mehnat.uz дастурий таъминотига жойлаштирилган тест топшириқлари асосида якуний имтиҳон ўтказилади. Якуний имтиҳонда камида 71 балл тўплаган тингловчи курсни муваффақиятли тамомлаган ҳисобланади ва унга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Янги йўналишни ваучер тизимига киритиш масаласи Вазирликда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади. Тасдиқланган йўналиш ecosys.mehnat.uz платформасига киритилиб, Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Касблар рўйхати билан танишиш учун босинг
Мурожаат учун телеграм бот: https://t.me/Vaucher_MurojaatBot
