Тадбиркор аёллар учун янги имкониятлар
2026-09-25 10:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҲАМРОҲ компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида ҳудудларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни ўқитиш, маслаҳат билан таъминлаш ва бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича қўшма дастурлар амалга оширилади.
Шунингдек, меҳнат миграциясидан қайтган хотин-қизлар ҳамда тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар учун тренинг ва консультациялар ташкил этилади.
Томонлар қўшма семинар, тренинг ва форумлар ўтказиш, илғор тажриба ва бозор таҳлиллари билан алмашиш ҳамда хотин-қизлар бошчилигидаги бизнесларни тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик қилади.



