Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги кунлик меҳнат марказлари биноларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликка таклиф
2026-09-17 15:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳамда Шахрисабз шаҳрида жойлашган кунлик меҳнат марказларининг биноларини тадбиркорлик субъектларига бериш бўйича эълон.
Ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш ҳамда барқарор бандлигини таъминлаш мақсадида самарасиз фойдаланилаётган кунлик меҳнат марказларининг мавжуд бино-иншоотлари негизида, хусусий секторни жалб қилган ҳолда, янги хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Мазкур ташаббус қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олади:
- ишсиз ва кам таъминланган аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш;
- қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали аҳолининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
- давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш;
- ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва хизматлар ҳажмини кенгайтириш;
- маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда касбий таълим хизматларини йўлга қўйиш.
Ушбу йўналишда:
- тадбиркорлик субъектлари,
- хусусий таълим ва ўқув марказлари,
- хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахслар,
- инвесторлар ва ташаббускорлар ҳамкорликка таклиф этилади.
Ҳамкорлик доирасида:
- бино-иншоотларни самарали фойдаланиш асосида ўзлаштириш,
- касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиш,
- иш ўринлари яратиш,
- хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилади.
Қизиқиш билдирган шахслар ва ташкилотлар белгиланган тартибда ўз таклиф ва ташаббусларини тақдим этишлари мумкин.
Мазкур лойиҳа аҳолининг даромад манбаларини ошириш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришга хизмат қилади.
Мурожаат учун: Тел 71 203 01 40 (ички рақам - 752)
