Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари
2026-09-16 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддаси ("б" ва "е" бандлари)га кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
☑️ҳарбий хизматни ўташ, шунингдек давлат хавфсизлик органлари, Миллий гвардия ва ички ишлар органларидаги хизмат;
☑️олий таълим муассасаларида, аспирантура, докторантура ва бошқа илмий босқичларда кундузги таълим олиш (жумладан, хорижда ўқиш).
ЭСЛАТМА!
Олий таълимда ўқиган давр иш стажига қўшилиши учун камида 7 йил умумий иш стажи бўлиши шарт.
Ҳарбий хизмат даврини иш стажига қўшиш учун эса олдиндан иш стажи талаб этилмайди.
