Яккабоғда иш изловчилар ва иш берувчилар бир майдонда
2026-09-16 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Яккабоғ туманидаги 2-сонли политехникумда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада корхона ва ташкилотларнинг мавжуд вакансиялари тақдим этилиб, иш изловчиларга меҳнат шартлари, бўш иш ўринлари ва ишга жойлашиш тартиби бўйича батафсил маълумот берилди.
Асосий мақсад — фуқароларни муносиб иш ўринларига йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.
