Кредит, субсидия ва компенсация тизимида янги ёндашув
2026-09-03 13:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилиши маълум қилинди.
Энди Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини "лойиҳабай" ишлаш тизимига ўтказади.
Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади.
