65 ёшда бошланган муваффақият тарихи
2026-09-05 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Унга минг мартлаб "йўқ" дейишди. У эса тўхтамади...
Бугун дунёга машҳур KFC (Kentucky Fried Chicken) бренди асосчиси Харланд Сандерс ўз рецептини сотишдан олдин 1009-марта рад жавобини олган. Аммо у ўз ғоясидан воз кечмади. Ниҳоят, 1010-уринишда биринчи ҳамкорни топди!
У 40 ёшида ўзининг қовурилган товуқ рецептини ривожлантира бошлади. 65 ёшида эса янги имконият излаб, ресторанлар бўйлаб сафарга чиқди.
Ҳеч қачон кеч эмаслигига ишониш
Аксарият инсонлар 65 ёшда нафақага чиқиб, орзу-умидлари сўна бошлайди. Сандерс эса бу ёшни янги ҳаётнинг бошланиши деб билди. У муваффақият ёшга эмас, балки ғояга бўлган ишонч ва ҳаракатда эканлигини исботлади.
Натижа эса бугун бутун дунёга маълум.
Бугунги кичик қадамингиз эртанги катта натижанинг бошланиши бўлиши мумкин. Ҳаракат қилишдан тўхтаманг, мавжуд имкониятлардан фойдаланинг, зеро, муваффақият ўз-ўзидан келмайди.
